Маст ҳайдовчилар билан бўлка нон ёрдамида курашишади

Маст ҳайдовчилар билан бўлка нон ёрдамида курашишади

Беларуснинг Волковиск шаҳрида бўлка нонга ҳайдовчини огоҳлантирувчи ёзув туширишди. Маҳаллий нон заводи маҳсулотлари “ДАН огоҳлантиради: рулга ўтириш мастларга эмас!” деган ёзув билан чиқарилмоқда. Бу чора-тадбирни православ черкови маъқуллади. Монастир бошлиғи Владимир Кишкун ёзув туширилган нонни табаррук қилиб берди.

Алкоголга қарши стикер туширилган нонлар биринчи қур 18 мингта тайёрланади. Келажакда нон ўрамида шу ёзув билан чиқарилади

Огоҳлантирув учун нон танлангани бежиз эмас. Нонни ижтимоий мавқеи ва таъминотидан қатъи назар аҳолининг барчаси сотиб олади. Тадбир ташаббускорларидан бири, автомобиль назорати бошлиғи Евгений Леонович шу восита орқали ҳайдовчилар ичкиликбозлигига қарши курашиш ва уларни тартибга чақиришга умид билдирди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"