Маст ҳайдовчиларни турли давлатларда қандай жазолашади?

Маст ҳайдовчиларни турли давлатларда қандай жазолашади?

Спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқарган ҳайдовчиларга жаҳоннинг барча мамлакатларида энг кескин чораларни қўллашади.

Европада маст ҳайдовчиларга шафқат нималигини билмайдиган давлат бу Италиядир. Сархуш ҳайдовчи қонида 1,5 промилле алкогол топилса ҳам олти минг евро жарима солинади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси икки йилга олиб қўйилади.

Ирландияда ҳам ичкиликбоз шофёрларга кун йўқ. Қон таркибида 0,5 промилле алкогол кўрсатиши беш минг евро жарима ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан уч йил муддатгача ажралиш учун кифоя қилади.

АҚШда ҳам ичиб машина бошқаришни маслаҳат бермаймиз. Қоидабузарлар “Бугун мен ҳушёр ва тозаман” деган ёзуви бор футболка кийиб кўча супуришига тўғри келади. Оғирроқ ҳолатларда ярим йилгача панжара ортига жўнатилиши мумкин.

Европадаги жарималар олдида Хитой жарималари арзимасдек туюлади. Қон таркибидаги ярим промилле алкогол учун хитойликлар атиги 30 доллар ундиради, ярим ой панжара ортига ташлаши ёки ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиши мумкин. Бироқ ичган ҳайдовчи одам уриб ўлдириши ўзининг ҳам ҳаётига нуқта қўйилиши билан тугайди. Унга олий жазо тайинланади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"