“Матиз” ва “Каптива” тўқнашувида икки киши қурбон бўлди

“Матиз” ва “Каптива” тўқнашувида икки киши қурбон бўлди

23 март куни 6.45 да Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, беш киши жароҳатланди.

Ўзбекистон ИИБ сайтида хабар қилинишича, 1959 йилда туғилган М.Очилов Captiva автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи «Навоий-Нурота» 4-R57 автомобиль йўлида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган 1990 йилда туғилган С.Жабборов бошқарувидаги Matiz автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси С.Жабборов ва унинг йўловчиси А.Пўлатов жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолган 4 нафар йўловчи ва Captiva ҳайдовчиси М.Очилов турли тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.