Mazda 2,3 млн автомобилни чақириб олади

Mazda 2,3 млн автомобилни чақириб олади

Япон коцерни жаҳон бўйлаб 2,3 млн автомобилни чақириб олишни режалаштирмоқда. Гап 2007-2015 йиллар давомида ишлаб чиқарилган машиналар тўғрисида боряпти. Журналистларнинг айтишича, орқа эшиклардаги лак-бўёқли қопламда аниқланган камчилик бундай қарор чиқарилишига сабаб бўлган. Мазкур бўёқ эшикларга нотўғри суртилганлиги туфайли каррозияни келтириб чиқариши мумкин.

Концерн Япониянинг ўзида 400 000 дан ортиқ автомобилни қайта таъмирлаб беради. Жаҳон бўйича чақириб олинадиган автомобилларнинг умумий миқдори, юқорида айтилганидай, 2,3 млн донани ташкил этади. Камчилик аниқланган автомобиллар орасида CX-3 ва CX-5 маркасидаги кроссоверлари ҳам бор.

Айтмоқчи, 19-август куни компания подвескадаги носозлик туфайли 11 мингта бошқа моделдаги автомобилларни (CX-7 ва CX-9) ҳам чақириб олган эди. Ушбу моделлар Шимолий Корея бозори учун ишлаб чиқарилган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.