Mazda 3га янги дизель двигатель ўрнатилди

Mazda 3га янги дизель двигатель ўрнатилди

Mazda 3 хэтчбекининг моторлари сафига янги SKYACTIV-D 1,5 литрли дизель двигатели қўшилди. Бундай моторли автомобилни 1 декабрдан бошлаб Европа автодўконларидан харид қилиш мумкин. Модель нархи 18895 евродан бошланади.

Мотор қуввати 105 от кучига тенг, айлантириш моменти 270 Н·м. Двигатель 6 поғонали механик қути ёки “автомат” қути билан ишлайди. Ўртача ёнилғи сарфи 100 кмга 3,8 литр.

100 км/соат тезликка чиқиши учун 11 сония талаб этилади. Хэтчбекнинг энг юқори тезлиги 187 км/соат. Сиқиш даражаси 14,8:1.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"