Mazda АҚШ ва Канададан 60 минг автомобилини қайтариб олмоқда

Mazda АҚШ ва Канададан 60 минг автомобилини қайтариб олмоқда

Сарлавҳадаги янгиликни Associated Press тарқатди. Қайтариб олинадиган машиналар 2015 ва 2016 йилда ишлаб чиқарилганлардир. Қайтариб олинишига сабаб автомобилнинг электр симларидаги носозлик чиққанидир.

Эслатиб ўтамиз: ёзнинг охирида “Мазда” АҚШдан 80 мингтача авторусумини қайтариб олди. Уларнинг орасида CX-7 ва CX-9 ҳамда 2007-2009да чиқарилган Mazda 6лар ҳам бор эди. Ўшанда Takata хавфсизлик ёстиқчаларидаги носозлик сабабли машиналар ортга қайтарилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"