Mazda янги кроссоверининг расмларини кўринг

Mazda янги кроссоверининг расмларини кўринг

Япон автомобилсозлари CX-3 ва CX-5 кроссоверлари орасидан жой олувчи янги русумни тақдим этишга тайёрланишмоқда. Аммо папаратси улардан олдинроқ “тақдим этиб” қўйди. Сураткаш CX-4 кроссоверини турли тарафдан тасвирга тушириб интернет тармоғига жойлаштирган.

CX-4 русуми ўтган йил кузида кўрсатилган Koeru концептининг серияли вариантидир. Кроссоверни ниқобсиз синаш босқичида яширинча суратга олишган.

Серияли кроссовернинг ўлчами нишона нусханикига яқин бўлади. Mazda CX-4 узунлиги 4,6 м, кенглиги 1,9 м, ғилдираклар базаси эса 2,7 м.

Ҳозирча, автомобилнинг техник кўрсаткичлари аён эмас. Mazda CX-4 фақат кўркам қиёфаси билангина эмас, бошқарилиши қулайлиги билан ҳам харидорларни жалб этишини компания раҳбари таъкидламоқда. Тахминларга кўра, 2 ва 2,5 литрли атмосферали моторлар ўрнатилади.

Mazda CX-4 тақдимоти шу йили, эҳтимол, кузда Париж автосалонида ўтказилади. Келгуси йил бошидан савдода учратиш мумкин бўлади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"