МегаФон ва Nokia келажакнинг ижара автомобилини намойиш қилди

МегаФон ва Nokia келажакнинг ижара автомобилини намойиш қилди

Тармоқдаги ижара автомобили Ford Mustang 2016 базасида тақдим этилди. Машина мобиль қурилма билан чамбарчас боғланган. МегаФон ва Nokiaнинг билдиришича, автомобилга калитнинг ҳожати йўқ, булут технологияси орқали уни очиш, ёпиш ва ўт олдириш мумкин. Қолаверса, фаранинг липиллама режимини ишга тушириш, юкхонани очиш каби амаллар ҳам мобиль қурилма воситасида амалга оширилади.

Автомобиль ҳайдовчининг шахсий қизиқишлари асосида турли воқеа-ҳодисалардан воқиф қилиб боради.

Автомобиль ижарага олинганда булутли технологиядан унга ҳайдовчи ҳақидаги барча маълумот, жумладан ўриндиқ созламасидан тортиб, мусиқий тўплам ва навигацион маълумотларгача юкланади. Ижара муддати тамом бўлгач, фойдаланувчига оид барча маълумот ва созламалар ўчиб кетади.

Ҳозирги кунда булутли технологиялар автомобилсозлик тармоғига жадал кириб келмоқда. Бу борада LG ва Volkswagen фаол иш олиб боряпти. Келажакда янги функция ёрдамида ҳайдовчи масофадан туриб уйидаги тизимларни бошқариши, масалан, чироқ ёки сигнализацияни ёқиши мумкин бўлади.

“Тармоқдаги автомобиль” (инг. Connected Car, рус. подключенный автомобиль) интеллектуал тизимлар билан жиҳозланган, интернет-хизматларга эга транспорт воситасидир. Бундай автомобиль бошқа машиналар ва ташқи объектлар билан доимий алоқа ўрнатади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"