Меҳнат муҳожирлари учун мингдан ортиқ чегирмали чипталар сотилди

Меҳнат муҳожирлари учун мингдан ортиқ чегирмали чипталар сотилди

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб меҳнат муҳожирлари учун темир йўл ва авиачипталарга 20 фоизли чегирмалар жорий этилган. Sputnik агентлигининг ёзишича, ҳозирга қадар мингтага яқин имтиёзли чипталар сотиб бўлинди, яна 3,5 минг киши сотиб олиш учун қайддан ўтди.

Ушбу чипталарнинг 98 фоизи Россия, қолгани Қозоғистон йўналишида қатновчи транспортлар учун. Муҳожирларимиз, асосан, Москва ва Санкт-Петербург томонга кетмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” плацкарт ва умумий вагонларга, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” эса тежамкор синфга мансуб чипталарга чегирма жорий этган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"