Меҳнат муҳожирларининг GM Uzbekistan раҳбарига: илтимос, машина нархини туширинглар (видео)

Меҳнат муҳожирларининг GM Uzbekistan раҳбарига: илтимос, машина нархини туширинглар (видео)

Ижтимоий тармоқларда Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг “GM Uzbekistan” раҳбарига йўллаган видеомурожаати тарқалди.

“Биз Россияда ишлаб юрган оддий халқмиз. Мен заводингиз машинасини оламан деб шунча йил йиғаман, лекин машинангиз нархи кўтарилиб кетади. Ўтган йили 25 майида “Дамас” машина нархи 32 миллион 850 минг сўм эди, мана бир йил ўтди 55 миллион сўмга боряпти. Бир йилдаям шунча кўтариладими?”, — деган мурожаатчи.

Шундан сўнг, ролик қаҳрамони бошқа давлатларда машина нархларини келтиради.

“Биз 10 йилдан бери машинангиздан олайлик деб, Россияда умр ўтказиб, ишлаб юрибмиз. Илтимос, завод директори, машинангиз қиммат. Менга рўзғорга “Дамас” керак холос, “Каптива”га ўхшаган қиммат машиналар керак эмас. Лекин шунгаям пул йиғишга улгурмаяпмиз. Машина нархини туширинглар. Мана Россияда, шартномангиз борми билмиман, бу ерда машиналарингиз нархи 5 минг доллар, яъни 300 минг пулга битта янги машинангизни оляпти. Қозоғистонда ҳам янги машинани арзон нархда олади. Нега ўзимизда уни 10 минг долларга оламиз? Биз машинани қайси пулимизга, қайси ойлигимизга 10 минг долларга оламиз. Биз Россияда машинангиздан олайлик деб юрибмиз. Бизга ҳам машина насиб қилсин”, - деб куюниб гапиради мурожаатчи.

Ҳозирда бу видеомурожаат интернетда муҳокама қилинмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.