Мексикаликлар келажакка автомобиль йўллади

Мексикаликлар келажакка автомобиль йўллади

Мексиканинг Охинага шаҳрида ўтказилган фестивалда лотерея ўйналди. Унда ютуққа автомобиль қўйилганди.

Лотерея шартига кўра бош соврин шаҳар марказида кўмиб қўйилиши керак эди. Бунинг учун марказда катта чуқур қазилди ва бетон билан мустаҳкамланди. “Вақт узра кўчадиган автомобиль капсуласи”га 2018 йилга мансуб буюмлар, фотосуратлар ва мактуб жойланди.

“Қабр”даги автомобилни ғолибнинг авлодлари минади. Камида ярим асрдан сўнг.

Маҳаллий аҳоли бўлса бу ташаббусга қаршилик қилди ва машинани кўмгандан кўра эҳтиёжмандларга берилишини маъқулроқ ҳисоблашини билдирди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"