Mercedes 80-йиллар русумини жонлантирмоқчи

Mercedes 80-йиллар русумини жонлантирмоқчи

Daimler компанияси Mercedes-Benz S-синф седани асосида янги тўрт эшикли купе ишлаб чиқармоқчи. Компания унга тарихий ном берди — SEC.

Ҳақиқий  Mercedes-Benz SEC нусхаси 1981 йилдан 1993 йилгача ишлаб чиқарилган. У 126 S-синфига мансуб эди. Икки эшикли “бобо”сидан фарқли равишда янги SEC тўрт эшикли чиқарилади. (Янги русумни 2018 йилда ишлаб чиқариладиган Mercedes-Benz CLS билан адаштирманг)

Mercedes-Benz SEC MRA архитектурасида қурилади. Купе двигателлари 442 ва 600 от кучига эга.

Янги автомобиль тўғрисида бошқа янгилик тарқатилмади. SEC купеси тўрт йилдан сўнг намойиш этилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"