Mercedes-AMG E63 S женеваликларни ҳайратлантиришга тайёрланмоқда

Mercedes-AMG E63 S женеваликларни ҳайратлантиришга тайёрланмоқда

Brabus тўрт эшикли серҳашам E63 Sни чинакам суперкарга айлантирди. 4 литрли битурбо мотор ўрнатилган автомобиль ҳақиқий маънода ўзгариб кетди. Двигатели 789 от кучига тенглашди.

Brabus E63 S ҳозир атиги уч сонияда 100 км/соат тезликка эришади, яъни одатий версиясидан 0,4 сонияга тезкорроқ. Энг юқори тезлиги 300 км/соатга кўтарилди.

Женева автосалонига ташриф буюрганлар углерод толаси билан ишлов берилган автомобилнинг ғаройиб дизайни, янгиланган салони ва бошқа қўшимча деталларини томоша қилиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"