Mercedes август ойида жаҳон бўйича 156 мингта машина сотди

Mercedes август ойида жаҳон бўйича 156 мингта машина сотди

Daimler концерни яқинда автомобиль сотуви кўрсаткичлари акс этган статистикани эълон қилди. Унга кўра компания ўтган ой дунё бўйича 156 246 дона Mercedes маркасидаги машиналарни сотишга эришган. Мазкур натижа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,8 %га юқори.

Сотувларнинг кучайишига Mercedes йўлтанламаслари катта туртки берган. Сабаби умумий сотувларнинг 40 % мазкур форм-фактордаги автомобиллар ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, компания расмийларининг айтишича, ўтган саккиз ой давомида қайд қилинган сотув кўрсаткичлари ҳам сезиларли даражада ортган. Мазкур муддат давомида Daimler жами 1 326 635 та автомобилни ўз эгаларига етказишга муваффақ бўлган. Натижада рекорд даражадаги 11,7 %ли ўсиш кузатилган.

Ўтган саккиз ой давомида компания Европада 56 809 дона (+12,9%) автомобиль сотган, шундан 23 530 та машина (+11,9%) Германия фойдасига тўғри келади.

Россияда концерн машиналарининг савдоси 18 439 та ташкил этиб,  ўтган йилнинг саккиз ойига нисбатан -4,8%ни қайд этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.