Mercedes-Benz A-Class седанининг ўғринча олинган фотосуратлари тарқалди

Mercedes-Benz A-Class седанининг ўғринча олинган фотосуратлари тарқалди

Motor1 нашри журналистлари Mercedes-Benz A-Class седани прототипининг яширин олинган суратларини чоп этди. Ниқобланган седан Германия йўлларида учратилиб, ўғринча расмга олинган.

Расмдан у CLA седанига ўхшаши англашилади. У MFA платформасида қурилиши маълум. 4 цилиндрли мотор ўрнатилган автомобиль бензин ва дизелли версияларда ишлаб чиқарилади. Шунингдек, гибрид версияси чиқарилишини ҳам истисно этиб бўлмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"