Mercedes энг серҳашам йўлтанламасини тайёрламоқда (видео)

Mercedes энг серҳашам йўлтанламасини тайёрламоқда (видео)

Апрелнинг охирида Пекинда очиладиган автокўргазмада Mercedes-Benz ўзининг энг “даҳшатли” йўлтанламаси билан иштирок этади. Албатта, у Maybach суббренди номи билан тақдим этилади.

Бу, ҳозирча, концепт. Бироқ озроқ нусхада ишлаб чиқарилишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Немислар тарқатган видеотизерда автомобиль салони қимматли чармдан, логотипи эса тилладан эканлигини кўрамиз холос. 

Maybach маркаси билан олдин ҳам йўлтанламас ишлаб чиқаришганини айтиб ўтамиз. Mercedes-Maybach G 650 Landaulet номли шоҳона автомобилдан 99та тайёрланган ва ҳар бири 630 минг евродан баҳоланган эди.
Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"