Mercedes машинани қўлқопдек алмаштириш дастурини ишга туширди

Mercedes машинани қўлқопдек алмаштириш дастурини ишга туширди

АҚШда “Мерседес мухлислари” дастури ишга тушди. Унга асосан, ҳайдовчи ҳар ойда маълум пул маблағи тўлаш ҳисобига “Мерседес”нинг ҳар қандай русумини чекламаган масофада миниш имкониятини қўлга киритади. У истаган вақти машина русумини алмаштириши мумкин, шунингдек, суғурта пакети ҳам таъминланади. Бундан ташқари электрон илова орқали автомобиль етказиб бериш имкони ҳам тақдим қилинади. Mercedes автомобилга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ҳам зиммасига олади.

Нэшвиллда “Мерседесга мухлислик” қилишнинг асос версияси Signature деб аталиб, бир ойлик тўлов 1095 доллар туради. Бу пулни тўлаганлар C 300 седан, купе ёки кабриолети; CLA 45, GLC 300 и GLC 300 Coupe кроссоверлари; SLC 300 родстерини олиб ҳайдаши мумкин.

Кейинги даражаси Reserve 500 долларга қимматроқ, аммо кучли ва шоҳона машиналарни ўз ичига олади. Улар C 43 седани ёки купеси; E 300 седани; E 400 купе ёки универсали; GLC 43 ва GLE 350 кроссоверлари; SLC 43 родстери бўлиши мумкин.

Бу хизмат мижозлари 21 ёшга тўлган бўлиши ва “етарлича машина бошқариш стажига эга бўлиши” керак.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"