Mercedes янги двигателдан дарак берди

Mercedes янги двигателдан дарак берди

Немис автомобилсозлари 2017 йилдаги русумларига ўрнатиладиган мотор ҳақида ўртоқлашди. Келгуси йили ҳаммаси бўлиб тўрт двигатель истеъмолга киритилади, уларнинг бири инновацион деб тавсифланмоқда.

Янги V6нинг индекси М256 бўлиб, двигателлар электрлашувининг янги босқичини бошлаб беради. Интеллектуал турбодамлаш технологияси ва интеграциялашган стартер-генераторлар билан биргаликда ишлайди.

Бунга ўхшаш тизим Mercedes учун инновация ҳисобланса, “Ауди” учун янгилик эмас. Чунки Audi SQ7 кроссоверида бундай технология синовдан ўтгандир. “Мерседес”чилар айтишича, янги V6 (410 от кучидан ортиқ) иш унумдорлиги бўйича V6дан қолишмайди ва шу билан кам ёнилғи сарфлайди. Таърифи келтирилган моторимиз 2017 йилдан S-Class русумларига ўрнатилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"