Mercedes янги хит тайёрламоқда

Mercedes янги хит тайёрламоқда

Mercedes-Benz компанияси янги компакт кроссоверни бозорга чиқармоқчи. Бу Tesla Model Y русумига рақобатчи бўлади. Янги авто 2020 йили ишлаб чиқарилади ва ELA деб номланиши мумкин. Компания ичкарисидаги манбаларига таяниб Auto Bild нашри бу ҳақда хабар бермоқда.

Mercedes-Benz электромобиль ишлаб чиқариши янгилик эмас. Масалан Германияда Mercedes-Benz B-класс электрлашган версиясига талаб юқорилигидан яхши сотиляпти.

Инсайдерлар (кенг оммага маълум бўлмаган бирор-бир маълумотга эга муайян гуруҳга мансуб шахслар) етказишига кўра, янги автомобиль Mercedes GLA янги авлоди негизида яратилади. Бўлажак хитнинг 75 кВтли двигатели бор. Қуввати камлигига қарамай, йўл юриш захираси узоқ ва энергияни рекуперацияловчи тизими мавжуд. 5 йил ўтгач савдога чиқарилганда нархи 40 минг евро бўлиши кутиляпти.

Таъкидлаш керакки, немис автомобиллари Тесла моделларини бирин-кетин нишонга олмоқда. Аммо Тесла ҳам қараб тургани йўқ, нархни пастлатиб рақобатда устун келиш эҳтимоли мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"