«Мерседес» мотори 12 цилиндрли суперкар ишлаб чиқади

«Мерседес» мотори 12 цилиндрли суперкар ишлаб чиқади

«Мерседес»нинг AMG ательеси 12 цилиндрли двигатель билан таъминланадиган суперкарни ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, Autoblog онлайн-нашри хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, бензинли мотор электр-агрегат ва аккумляторлар тўплами иборат гибрид двигатель таркибидан ўрин олади. Янги автомобиль «Мерседес»нинг моделлар қаторида AMG GT купесидан бир поғона юқори жой олади.

Autoblog суҳбатдошининг сўзларига кўра, мазкур модель «немис компанияси тарихидаги энг тезкор йўл машинаси бўлади». Масалан, AMG GT’нинг қуввати 510 от кучига тенг, икки турбинали V8 мотори билан таъминланган топ-версияси 3,8 сонияда соатига 100 километрлик тезликка эришади, энг юқори тезлиги эса соатига 310 километрга тенг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.