Метрода бепул Wi-fi бўлади, сайрбоп кўчалар қурилади

Метрода бепул Wi-fi бўлади, сайрбоп кўчалар қурилади

Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт метрополитенида бепул Wi-fi тармоғи ташкил этиш лойиҳасини тасдиқлади, деб ёзмоқда Podrobno.uz.

Шанба куни Тошкент ҳокимиятида лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир қанча лойиҳаларни, жумладан, Фарғона йўли лойиҳасини ҳам кўриб чиқди. Тақдим этилган лойиҳаларнинг аксарияти ҳоким томонидан маъқулланди. Улар орасида метрода бепул Wi-fi ташкил этиш ва сайрбоп кўчалар қуриш лойиҳалари бор.

Аввалроқ Beeline алоқа оператори метрода Wi-fi ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини кўп марта билдирган эди.

Сайрбоп кўчаларни променад (французча promenade) деб аталади. Асосан, катта шаҳарларда, кўпинча, сув ҳавзасининг ёқасидаги пиёдалар юрувчи манзарали кўчалар шу ном билан аталади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"