МИБ мусодара қилган 2013 йилги Captiva 66 млн сўмдан, 2008 йилги Nexia эса 30 млн сўмдан аукционга қўйилди

МИБ мусодара қилган 2013 йилги Captiva 66 млн сўмдан, 2008 йилги Nexia эса 30 млн сўмдан аукционга қўйилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) мусодара қилинган автомобилларни онлайн кимошди савдосига қўйди, дея хабар бермоқда UzNews.

Савдога қўйилган лотлар орасида 2013 йилда ишлаб чиқарилган Captiva ва 2008 йилда ишлаб чиқарилган Nexia 2 DOHC автомобиллари бор. Captiva’нинг бошланғич нархи 66 миллион сўм, Nexia’ники эса 30 миллион.

МИБ бундан аввал ҳам мусодара қилинган автомобилларни кимошди савдосига қўйган эди. Хусусан, газ ва электр ҳақини ўз вақтида тўламаганлар ва суд қарори ижроси доирасида мол-мулки мусодара қилинганлардан олиб қўйилган Spark 56 032 696 сўмдан, Malibu эса 70 945 600 сўмдан савдога қўйилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Nexia#Captiva

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.