Миллий авиакомпаниямиз Россияга чипталар нархини анча пасайтирмоқчи

Миллий авиакомпаниямиз Россияга чипталар нархини анча пасайтирмоқчи

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси МДҲ мамлакатларга авиачипталар нархини камайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда UzNews.uz сайти хабар қилди.

Маълум бўлишича, қишки қатнов мавсумидан бошлаб Boeing-757 турига мансуб бешта самолёт тежамкор класс тоифасида қайта жиҳозланади. Шунингдек, компания халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда умумий чегирмалар жорий қилади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортлари билан олиб борилаётган музокаралар натижасида хизмат кўрсатиш тарифи 60 фоизга пасайиши мумкин. Эслатиб ўтамиз: айни кунда фақат “Домодедово” аэропорти билан парвоз алоқаси ўрнатганмиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Россия Федерацияси шаҳарларига учувчи самолётлар қатнаш частотасини оширмоқчи.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"