Mini ҳам электрлашади

Mini ҳам электрлашади

Mini 2019 йилда кичик электрли автомобиль ишлаб чиқаришни кўзлаяпти. Тахминларга қараганда, у 3 эшикли хэтчбек бўлади ва “Мини”нинг анъанавий қиёфасини сақлаб қолади. Хусусан, ўзига хос бошқарув тартиби сақланиб қолади, кўп сонли батареяларни ҳисобга олсак, бу осон эмас, албатта.

Дарвоқе, “Мини”нинг эгаси BMW концерни ҳам электромобилсозликка чоғланиб турибди. Немис экспертлари 2025 йилдан бошлаб компания чиқараётган автомобилларнинг 15дан 25 фоизгача қисми электрли бўлишини башорат қилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"