Mini янги кабриолетини намойиш қилди

Mini янги кабриолетини намойиш қилди

Mini компанияси ўзининг янги Mini Convertible кабриолет ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Европаликлар унинг уч хил намунасини сотиб олишлари мумкин: Cooper, Cooper S ва Cooper D, дея хабар қилди бренд матбуот хизмати. Модел нархи қанча экани кейинроқ маълум қилинади. Янги автомобиль намойиши эса Токиодаги автосалонда бўлиб ўтади.

Автомобиль UKL1 платформаси асосида қурилади. Машина стандарт Mini`дан сув ўтказмайдиган матоли йиғилувчи тепа қисми билан фарқ қилади. Соатига 30 километргача тезликда ҳаракат қилаётган автомобиль том қисми ва ён ойналарининг очилиб-ёпилиши учун 18 сония керак бўлади. Янгилик машина ағдарилиб кетган тақдирда автоматик ҳаракат қиладиган ички хавфсизлик ёйларига эга бўлади.

Аввалгилари билан солиштирилганда, янги Mini кабриолетининг узунлиги 98 мм, кенглиги 44 миллиметрга узайтирилган. Ғилдираклар базасининг ҳажми ҳам 28 миллиметрга баландлатилган. Натижада йўловчилар учун ажратиладиган жой бир оз кенгайди. Автомобилнинг юк бўлмаси ҳажми ҳам 25 фоизга ортиб, том қисми очилганда вақтда 215, ёпилганида эса 160 литрга етди. Орқа ўриндиқларнинг елка қисми дароз йўловчилар талабига мувофиқ баландроқ кўтарилиши мумкин.

Машинанинг мотор гаммасидан уч цилиндрли 1,5 литрли бензинли двигатель ўрин эгаллади. Мазкур двигатель автомобилни 136 от кучига тенг қувват ва 250 ньютон-метр бураш лаҳзаси билан таъминлайди. Mini кабриолети 8,8 сонияда 100 км/с тезликка чиқади. 100 километр масофа учун ўртача ёниғли сарфи 5,3 литрни ташкил этади.

Кабриолет, шунингдек, TwinPower Turbo технологияси қўлланилган 2,0 литр ҳажмга эга тўрт цилиндрли бензинли двигатель билан ҳам таъминланиши мумкин. Ушбу агрегат қуввати 192 от кучи ва 280 ньютон-метр бураш лаҳзасини ташкил этади. Бундай мотор билан 100 километр/соат тезликка эришиш учун 7,2 сония талаб қилинади. Соатига 230 километргача тезликка чиқадиган кабриолет 100 чақирим масофани босиб ўтиш учун 6,1 литр ёнилғи сарфлайди.

Mini Convertible`нинг дизелли модификациясига 1,5 литр ҳажмга эга тўрт цилиндрли мотор ўрнатилади. Унинг қуввати 116 от кучи ва 280 ньютон-метр бураш лаҳзасига тенг бўлади. Машинанинг 100 км/с тезликка чиқиши учун 9,9 сония кутиш лозим. Автомобиль 100 километр масофага 4 литр ёнилғи сарфлаган ҳолда соатига 195 километргача тезликка чиқа олади.

Барча двигателлар олти босқичли механик узатмалар қутиси билан ҳаракат қилади. Mini Cooper S Cabrio учун олти босқичли спорт “автомат”и ҳам таклиф этилиб, унинг ўтказгичлари машина чамбарагига ўрнатилади. Шунингдек, кабриолет максимал даражада иқтисод қилиб юриш учун GREEN тартибини ўз ичига олган Mini Driving Modes ҳаракатлар режими билан ҳам таъминланган.

Автомобиль ёруғлик диодли оптика, 15 ёки 16 дюмли (1 дюм – 2,54 см) ғилдираклар диски, янгича радиатор панжараси ва бамперга эга. Ҳайдовчи йўналиш барқарорлигини динамик назорат қилиш, дифференциал (автомобиль орқа ғилдиракларига турлича айланиш берадиган механизм) ҳаракатини электрон бошқариш, шунингдек, машинани қўйишда авариявий яқинлашиш ҳақида огоҳлантириш тизимларидан фойдаланиши мумкин. Круиз-назорат – автомобилнинг доимий тезлигини назорат қилувчи тизим олис масофага йўлга чиққан ҳайдовчилар учун қулайлик туғдирса, яна бир система йўллардаги белгиларни аниқлаш ва орқа томонни кўрсатувчи камерани бошқаради.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.