“Мистер Бин”нинг нодир машинаси савдога қўйилди

“Мистер Бин”нинг нодир машинаси савдога қўйилди

“Мистер Бин” роли билан томошабинларга кулги улашган британиялик машҳур актёр Роуэн Аткинсон коллекциясидаги Land Rover автомобилини кимошди савдосига қўйди. Бу ҳақда Silverstone auctions сайти хабар бермоқда. Мутахасислар машинага 45дан 58 минг долларгача баҳо бермоқда.

Актёрнинг Land Rover 90 Celebration Heritage Edition серияли автомобили 400 нусхада ишлаб чиқарилган. Унда модернизациялашган DBS стереотизими мавжуд, кузовида шатак илмоғи бор. Қолаверса, итларни олиб юриш учун қўшимча кожух қопланган.

Роуэн Аткинсконнинг суперкарларга ишқи тушган. Унинг гаражида ўнлаб суперкар, жумладан, 50-йилларга мансуб автомобилларни ҳам топиш мумкин. Актёрнинг мақолалари автомобилга оид журналларда мунтазам чоп этилади.

2015 йилда Аткинсон McLaren F1 GTR автомобилини 12,2 млн долларга сотган. Бу машинада у 2009 ва 2011 йилларда аварияга учраганди. Иккинчи мартасида машина нам йўлда сирғаниб симёғочга урилган. Актёр қаттиқ шикастланмаган, аммо машина ёниб кетган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"