Mitsubishi 25 йилдан бери ёнилғи сарфини пасайтириб кўрсатаётганини тан олди

Mitsubishi 25 йилдан бери ёнилғи сарфини пасайтириб кўрсатаётганини тан олди

Компания президенти Тетсуро Айкава 1991 йилдан бери ишлаб чиқарган машиналарида ёнилғи сарфини ўлчашнинг нотўғри услубини қўллаётганликларини тан олди. Бу хатолик тўғрисида ўтган ҳафта гап-сўз тарқалган, натижада Mitsubishi акциялари биржада пастга шўнғиган эди. Қалбаки ўлчов натижалари батафсил тақдим этилганича йўқ.

Энди Mitsubishi компаниясини отнинг калласидек жарима кутиб турибди. Қимматли қоғозлари нархи эса икки баробар тушди. Бу қоғоз эгалари 4 млрд долларга яқин маблағдан ажралди, деганидир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"