Mitsubishi Eclipse номини қайта жонлантирди

Mitsubishi Eclipse номини қайта жонлантирди

Дунё автомобилсозлик компаниялари рақобатдан ортда қолмасликка уриниб, кундан кун янги авторусумларни таклиф этаётган тезкор замонда, “Митсубиси” орқада қолмасликка тиришмоқда. Mitsubishi Motors Eclipse номини қайта тиклаб, янги кроссоверга бермоқчи.

Япон компаниясининг филиппинлик дизайнери Енох Габриэль Гонсалес 90-йилларга мансуб Eclipseнинг экстерьеридан илҳомланиб янги Eclipseнинг концептини тузди. Янги авторусумнинг бир жуфт тажовузкор фараси мавжуд. Шу билан бирга автомобилнинг орқа қисми ретро услубида ишланган. Сўнгги вақтда Mitsubishi асосан кроссоверлар ишлаб чиқаришга ихтисослашди, шунинг учун “Экслипс” номи ҳам кроссоверга берилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"