Mitsubishi электр узатишидаги камчилик сабабли 25 минг автомобилини ортга қайтарди

Mitsubishi электр узатишидаги камчилик сабабли 25 минг автомобилини ортга қайтарди

Япон компанияси 2014-2015 йилда ишлаб чиқарилган автомобилларини АҚШдан қайтариб олмоқда. Чунки автомобилларнинг хавфсизлик ёстиқчасига тегишли электр узатмаларида носозлик аниқланди. Бу ҳақда компаниянинг вакиллари ахборот берди.

АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Миллий бошқармаси таъкидлашига кўра, автомобилнинг айрим электр узатиш симлари заводданоқ яроқсиз чиққанлиги туфайли занглаган. Бу ҳол авария содир бўлганида хавфсизлик ёстиқчалари дарҳол очилишига тўсқинлик қилади.

Mitsubishi барча носозлик бепул тузатилишини билдирди. Шунингдек, компаниядагилар юқоридаги носозлик сабабли шикастланиш ҳолатларига мутлақо дуч келинмаганини билдиришди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"