Mitsubishi Россиядан 141 минг автомобилини қайтариб олади

Mitsubishi Россиядан 141 минг автомобилини қайтариб олади

Mitsubishiнинг Россиядаги расмий дистрибютор ва импортёри саналган “ММС Рус” компанияси 141 минг 538 дона машинани қайтариб олишини эълон қилди. Улар Mitsubishi Lancer русумига мансуб бўлиб, 2003 йил июнидан 2008 йил декабригача бўлган оралиқда ишлаб чиқарилган.

Қайтариб олинишининг сабаби “олдиндаги йўловчининг хавфсизлик ёстиқчаси носоз ишлаши эҳтимолидир”. Бундан олдинроқ Nissan, Subaru, Toyota ва Honda автомобиль маркалари ўз маҳсулотларини қайтариб олишига Takata фирмасининг носоз ёстиқчалари сабаб бўлган эди.

Яқин кунлардан “ММС Рус” дилерлари Mitsubishi Lancerт эгаларини огоҳлантиришни бошлайди. Ҳайдовчилар ўзларига яқин дилерлик марказларига автомобилини олиб бориши сўралади.

Тарқатилган хабарга кўра, тилга олинган автомобилларнинг хавфсизлик ёстиқчалари патрони алмаштирилади, созлаш ишлари бепулдир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"