Mitsubishi етти ўриндиқли кроссовер нишона нусхасини тақдим этди

Mitsubishi етти ўриндиқли кроссовер нишона нусхасини тақдим этди

Концептуал кроссовер номи XM Concept. Тақдимот маросими  Индонезиядаги GAIKINDO-2016 автосалонида ўтказилди. Матбуот хизмати ахборотига кўра автомобиль ўзида ихчам кроссовер ва минивэн хусусиятларини жамлаган.

Унинг дизайни ўтган йили Токиода намойиш этилган eX электрли кроссовери концептини эслатади. Аммо рейлинг, чироқлари ва ғилдирак дисклари билан фарқланиб туради. Салони оқ-қора ва кумуш рангида пардозланган.

Олд ва орқа ғилдирак аркалари кенг-мўл, томи қия, диод чироқлари бор. Техник тавсифи, ҳозирча, ошкор этилмади. Автоном ҳайдаш тизими ўрнатилиши эҳтимолдан холи эмас.

XM Concept кроссоверини 2017 йилдан бошлаб Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясидаги янги заводда ялпи ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. У Nissan Juke авторусумига рақобатчи бўлади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"