Mitsubishiнинг янги кроссоверининг расмий сурати тарқалди

Mitsubishiнинг янги кроссоверининг расмий сурати тарқалди

Mitsubishi Motors янги Eclipse Cross русумини Женевада намойиш этишдан олдин суратларини баҳам кўришга шошилди.

Энг биринчи Mitsubishi Eclipse тўрт ўриндиқли (2+2) спортча купе бўлиб, дастлабки авлоди 1989 йилда ишлаб чиқарилган. Русумнинг ҳаммаси бўлиб тўрт генерацияси мавжуд. 2011 йилда японлар “Экслипс”ни ишлаб чиқаришни бас қилган.

Аммо таниқли бренд ўз маҳсулотини музлатиб қўйгиси келмади ва келаси ҳафта Женевада кўрсатиладиган ихчам кроссовернинг юзидан пардани кўтарди.

Кроссовер узунлиги 4405, ғилдираклар базаси 2670 мм.

Eclipse Cross тўла узатмали Super All-Wheel Control (S-AWC) трансмиссияси билан жиҳозланиши маълум. Икки хил двигателга эга: 1,5 литрли бензинли турбомотор ва 2,2 литрли турбодизел (иккаласининг ҳам қуввати айтилмаган).

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"