Mitsubishiнинг янги минивэни расми бор бўйича кўринди

Mitsubishiнинг янги минивэни расми бор бўйича кўринди

Интернет тармоғида япон компаниясига қарашли янги минивэннинг сурати тарқалди. Сиз юқорида кўриб турган расм шу бўлади. Аввалги кўрсатилган тизерда минивэннинг фараси ва радиатори панжарасининг бир қисмигина акс этганди холос. Энди унинг бор бўйини кўришимиз мумкин.

Дизайнига боқиб концептуал прототип анчагина сақланиб қолганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Олд чироқлари, орқани кўрсатувчи ташқи кўзгуси, олд бампери ва эшик тутқичлари бир оз ўзгаришга юз тутган.

Минивэн қанақа номланиши номаълум. Аввалроқ Mitsubishi Expander деб ном қўйиш хабар қилинган, аммо, ҳозирча, бу тасдиқлангани йўқ.

Минивэннинг тақдимоти ёзнинг охирларида Индонезияда ўтказилади. Айтиш керакки, у айнан Индонезияда серияли равишда ишлаб чиқарилади.

“Экспандер”га 1,5 литрли бензинли мотор ўрнатилиши айтилмоқда. Аммо унинг қуввати қанча бўлишини билмаймиз.

Минивэн асосан Индонезияда сотилади. Ундан ташқари, Вьтнам, Таиланд ва Филиппинга экспорт қилиниши мумкин. Европага олиб келиниши эҳтимолдан узоқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"