Михаэль Шумахер бошқарган Ferrari F2001 аукционда 7,5 миллион долларга сотилди

Михаэль Шумахер бошқарган Ferrari F2001 аукционда 7,5 миллион долларга сотилди

Михаэль Шумахернинг Ferrari F2001 пойга машинаси Sotheby’s кимошди уйи савдоларида 7,5 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда кимошди уйининг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Лотнинг дастлабки нархи 4—4,5 миллион долларни ташкил этди. Аукцион вакилларининг маълум қилишича, бу замонавий «Формула-1» машинаси учун тўланган рекорд маблағ ҳисобланади. Ушбу автомобиль ёрдамида Шумахер 2001 йил Монакодаги пойгада бош совринни қўлга киритган.

2013 йилда Шумахер Мерибель курортида тоғ чанғисида учаётиб, бошидан жароҳат олган эди. Комага тушган пойгачи Греноблдаги шифохонага етказилган ва у ерда Шумахер бир нечта операцияни бошидан ўтказган. Шумахернинг даволаниши учун унинг оиласи 16 миллион евро сарфлади. Шумахернинг яқинлари унинг комадан чиқишидан ҳали ҳам умидини узмаган.

Манба: Daryo.uz

Мавзу:

#Ferrari

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.