Мобиль мухбирлар 370 нафардан зиёд қоидабузарни жаримага тортди

Мобиль мухбирлар 370 нафардан зиёд қоидабузарни жаримага тортди

Март ойида Тошкент ЙҲХБ расмий сайтида “Мобиль мухбир” бўлимини ташкил этди. Унга ҳар қандай фуқаро йўллардаги қоидабузарлик ҳақида фото ва видеоматериаллар жўнатиши мумкин. Бўлим ишга туширилгандан бери кўнгиллилардан 535та маълумот келиб тушди, уларнинг 527таси кўриб чиқиб бўлинди. 374 нафар қоидабузар жаримага тортилди.

Тошкент ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов бу янгиликни жуда яхши ва тўғри ташаббус деб таърифлади ҳамда фуқароларни қоидабузарлар устидан назорат ўрнатишга чақирди. Унинг фикрича, ЙТҲлар сони камайганлигига қарамасдан пойтахт йўлларида одамлар ҳалок бўлаётгани йўл ҳаракатини тубдан кўриб чиқишни тақозо этади.

Сиз йўл ҳаракатида бирор қоидабузарликка дуч келдингизми? Марҳамат тасвирга олиб ушбу манзилга юборинг. Йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳисса қўшинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"