Morgan спорткари биплан билан беллашди (видео)

Morgan спорткари биплан билан беллашди (видео)

Morgan Aero 8 спорткари учиш полосасида биплан билан пойгага киришди. Мусобақа Лестерширда бўлиб ўтди. Пойганинг видеоси британ автокомпаниясининг YouTubeдаги каналига қўйилди.

Morgan Aero 8 спорткарининг рулида компаниянинг дизайнерлар бошлиғи Жон Уэллс ўтирди. Pitts 2S2 бипланини эса собиқ ҳарбий ва фуқаровий учувчи, ҳозир каскадёрлик қилаётган Ричард Гудвин бошқарди. Гудвин турли аэрошоуларда қатнашади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳаводаги машинанинг қувватидан ердагисининг қуввати ортиқроқ. Бипланга 300 от кучига эга 8,5 литрли мотор ўрнатилган. Aero 8да эса 4,8 литрли атмосферали мотор, қуввати 372 от кучига тенг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"