«Мосгортранс» Ўзбекистонда ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилаётганини рад этди

«Мосгортранс» Ўзбекистонда ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилаётганини рад этди

«Мосгортранс» Россия пойтахт Москва шаҳри автожамланмаларида ишлаш учун Ўзбекистонда ҳайдовчилар ўртасида танлов ўтказилаётганини рад этди, дея хабар қилмоқда Kun.uz.

15 май, душанба куни Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Россия пойтахтида автобус ҳайдовчилари учун 1000 та бўш иш ўринларига танлов ўтказилаётганини эълон қилган эди.

«Мосгортранс» давлат унитар корхонаси Ўзбекистонда ҳайдовчилар танлови ўтказишга алоқадор эмаслиги маълум қилган, деб ёзади РИА новости. Бугунги кунда компания ҳайдовчиларининг 50 фоизи Москва мегаполиси вакиллари бўлса, яна 40 фоизи Россия Федерацияси субъектларидан келишган», — деган душанба куни РИА Новости нашрига «Мосгортранс» матбуот хизмати.

Компания матбуот хизматининг қайд этишича, корхонада москвалик ҳамда Россия ҳудудларидан келган ҳайдовчиларнинг сони тобора ортмоқда, шу сабабли сўнгги уч йил ичида хорижлик ҳайдовчиларнинг улуши 23 фоиздан 10 фоизгача камайган.

Матбуот хизматидагиларнинг эслатишича, Москвадаги барча ер усти транспорт воситаларининг ҳайдовчилари «Мосгортранс» ўқув-курсантлик комбинати базасида ўқишади ва тайёргарликдан ўтишади. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса Россия ҳудудида йўловчилар ташиш билан фақат РФ намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларгина шуғулланишлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.