Москва автосалонида R қаторидаги барча Ravon моделлари намойиш қилинади

Москва автосалонида R қаторидаги барча Ravon моделлари намойиш қилинади

GM-Uzbekistan халқаро бозорга С-классдаги янги автомобилни таклиф этмоқчи.  Москва халқаро автосалонида R қаторидаги барча Ravon  моделлари намойиш қилинади.

Ҳозиргача Ravon бренди Matiz, R2 (иккинчи генерациядаги Chevrolet Aveo) ҳамда R3 Nexia ва Gentra моделларини тақдим қилган эди.

GM-Uzbekistan компаниясининг қатордаги навбатдаги янгилиги Ravon брендининг флагмани 4 эшикли R4 модели бўлади. Янги модель Chevrolet Cobalt 2013 базасида тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз, Daewoo маркасининг давомчиси бўлган Ravon бренди моделлари Россия автомобиль бозорида 2015 йилнинг охиридан сотила бошлаган.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.