Москва кўчаларида “гапирувчи зебра”лар пайдо бўлди

Москва кўчаларида “гапирувчи зебра”лар пайдо бўлди

Москва шаҳридаги 14та пиёдалар ўтиш йўлагига огоҳлантирувчи ёзувлар туширилди. Уларда йўлакдан ўтишнинг оддий қоидалари ёзиб қўйилган: “Болани қўлингизга олинг”, “Атрофга қаранг”, “Қулоқликни олинг” в.б.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш маркази бошлиғининг айтишича, бундан мақсад пиёдалар диққатини тортиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашдир.

Аммо қор ёққанда бу ёзувларни ўқишнинг иложи йўқ.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"