Москва кўчаларидан 3250 та ташлаб кетилган автомобиллар йиғиб олинди

Москва кўчаларидан 3250 та ташлаб кетилган автомобиллар йиғиб олинди

Йил бошидан бери, шаҳар хўжалик хизматлари Москва кўчаларидан 3250та қаровсиз ташлаб кетилган автомобилларни йиғиб олди. Улардан 776 таси утилизация қилинди, деб Sputniknews-uz.com хабар бермоқда.

Бугунги кунда, Москва шаҳар автомобиллар  сақлаш жойларида 4344та ташлаб кетилган автомобиллар сақланмоқда. Улар ҳақидаги маълумотлар туман управалари (ҳокимият) интернет саҳифаларида жойлаштирилган. Тезкор маълумотлар эса, Москва автомобиллар турар жойларини бошқариш маъмурияти диспетчер хизмати орқали олиш мумкин.

Ташлаб кетилган, ярим деталлари йўқ автомобиллар вақтинчалик автомобил турар жойларида уч ой давомида сақланади. Ундан кейин эса, суд уларни эгасиз мол деб тан олади ва келажакда улар утилизацияга топширилади. Ташландиқ автомобилларни сақлаш учун Москвада туну-кун қўриқланадиган, ёритилган ва атрофи беркитилган 13 та парковка ташкил қилинган.

Ташландиқ автомобиллар ҳақида фуқаролар туман управасига телефон ёки интернет орқали хабар беришлари мумкин. Эгаси топилмаган ёки эгаси воз кечган автомобиллар ташландиқ автомобил деб ҳисобланади.

Автомобилнинг эшиги, ғилдираклари, ойналари, ва бошқа зарур деталлари бўлмаса у  автомобиллар – қисимларга бўлинган автомобил ҳисобланади ва улар ҳам кўчадан йиғиб олинади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.