Москвада ҳайдовчисиз автомобилларда 5G синовдан ўтказилади

Москвада ҳайдовчисиз автомобилларда 5G синовдан ўтказилади

2018 йилда Москвада ҳайдовчисиз транспортда 5G синовдан ўтказилиши мумкин, деди Россиянинг алоқа ва оммавий коммуникация вазири. Бунинг учун ҳар 400-500 метрга янги базавий станция ўрнатилади. Улар оптик толали кабеллар воситасида уланган бўлади.

Базавий станциядан автомобилгача сигнал секин етиб борганлиги туфайли ҳайдовчисиз транспортда стандарт алоқа тармоғидан фойдаланиб бўлмайди. Тўртинчи авлод 4G тармоғида ахборот тутилиши 20 миллисония бўлса, 5G тармоғида бир миллисонияга тенг. Қолаверса, маълумот узатишнинг тезлиги ҳам катта роль ўйнайди. Бундан ташқари, муайян майдондаги қурилмалар зичлиги ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши керак.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"