Москвада Камаз электробусининг синовлари бошланди

Москвада Камаз электробусининг синовлари бошланди

Шу ҳафта Камаз электробуси Москва шаҳар транспорти корхонаси паркларининг бирига синовдан ўтказиш учун етказилган. Синов қатнов йўналишларидан бирида 2 ой давом этиши кутилмоқда.

Тажриба моделига КАМАЗ-628 номи берилган. Салонда йўловчилар учун жами 25 та ўриндиқ мавжуд бўлиб, умумий йўловчилар сиғими эса 85 нафарни ташкил этади. Автобусга чиқиб-тушиш анча қулай.

Синовларни якунлангач, Москва шаҳар транспорти корхонаси Камазга ушбу моделни янада такомиллаштиришда кўмаклашиши айтилмоқда.

Электробусга литий-титанатли аккумуляторлар ўрнатилган бўлиб, улар 380 вольт кучланишга эга тармоқдан зарядланади.

Бир марта тўлиқ зарядланиш электробусга 100 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Бундан ташқари, электробус сунъий йўлдош навигация тизими ва камералар билан жиҳозланган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.