Москвада мактаблар олдига автомобиль қўйиш тақиқланди

Москвада мактаблар олдига автомобиль қўйиш тақиқланди

“Тўхташ тақиқланади” белгиси магазинлар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа муассасалар олдига ўрнатилди. Автомобиль эгаларининг айтишича, янги ўрнатилган йўл белгилари остига қўйилган машиналарни эвакуаторлар тезкорлик билан олиб кетишяпти.

Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази директори айтишича йўл белгиларини қўйишдан мақсад фақатгина тиқинлар билан эмас, террорчилик билан ҳам курашишдир.

Оддий ҳайдовчилар эса мактаб ва бошқа ижтимоий муассасалар олдига машина қўйиш тақиқланганлигини тушуна олмаяпти. Улар автотураргоҳлар етишмовчилиги юзага келишидан хавотирдадир. Айримлар эса машинасини уйига қўйиб, жамоат транспортида қатнай бошлади, аммо бунда манзилга секинроқ етиб боради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"