Москвада ретро-автобуслар паради ташкил этилди (фото)

Москвада ретро-автобуслар паради ташкил этилди (фото)

8 июль куни Россия пойтахтида Москва транспорт куни нишонланмоқда. Ушбу байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирлар орасида автобуслар парадини тилга олиб ўтиш мумкин, дейилади Daryo.uz сайтида.

Айтилишича, шаҳарликлар Соколники, ВДНХ боғи ва Фрунзе соҳилбўйида ташкил этилган байрам тадбирларида қатнашмоқда, кечки соатларда эса мушакбозлик шоуси уюштирилиши кутилмоқда.

Тадбирлар доирасида Москва мэрининг ўринбосари Максим Ликсутов қаҳрамон автомобилчилар ёдгорлиги пойига гуллар қўйди.

«Транспорт соҳаси ишчилари ҳарбий йилларда кўплаб қаҳрамонликлар қилди. Артиллерия ўқлари остида улар ҳаётини гаровга қўйиб профессионал вазифасини бажарди», — деди у ўзининг чиқишида.

Байрам шаҳар автобуслари ва троллейбуслари паради билан очилди. Парадда пойтахт кўчаларида турли йилларда қатнаган жамоат транспорти намуналари намойиш этилди. Турли даврлар экспонатлари яна бир марта йўловчилар учун эшикларини очди.

Байрам тадбирлар давом этмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.