«Москвич»ни «Матиз»га алмаштириш мумкинлиги ҳақидаги гаплар — фирибгарларнинг навбатдаги ҳунари!

«Москвич»ни «Матиз»га алмаштириш мумкинлиги ҳақидаги гаплар — фирибгарларнинг навбатдаги ҳунари!

1news.uz — Фейсбук тармоғида эски “Москвич”нинг устига 500 доллар қўшиб бериб, “Матиз”га эга бўлиш мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. “Даракчи” хабарига кўра, бунга сабаб сифатида “Москвич”нинг капоти платинадан, клапани эса иридийдан ясалгани сабаб қилиб кўрсатилган. Қайд этилишича, бу фирибгарларнинг одамларнинг лаққа тушириш йўлидаги навбатдаги уринишидир. Фирибгарлар аввал бозордан “Москвич” русумидаги эски машиналарни арзонгаровга сотиб олган. Энди эса уларни одамларга бир неча бараварга қимматга сотиш учун мазкур шов-шувни тарқатган. “Миш-миш ишқибозлари учун эслатма: на “Москвич”, на бошқа эски машиналар капотида (моторида, аккумуляторида, буферида ва бошқа “аъзолари”да) ҳеч қандай қимматбаҳо металл (олтин, платина, кумуш, осмий, иридий ва ҳоказолар) йўқ! Бўлиши ҳам мумкин эмас”, деб ёзади муаллиф.

Манба: 1news.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.