Мудофаа вазирлиги автомобилларининг давлат рақамида MV ҳарфлари бўлади

Мудофаа вазирлиги автомобилларининг давлат рақамида MV ҳарфлари бўлади

Мамлакатимизда Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг хизмат машиналарига янги турдаги давлат рақамлари жорий этилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Янги давлат рақамлари оқ фонда бўлиб, унда ҳудуд коди ва тўрт рақамдан иборат авторақам, шунингдек, MV ҳарфлари (Мудофаа вазирлиги) акс этган.

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, барча турдаги ҳарбий автотранспорт янгича давлат рақамларини олади. Бу авторақамлар қора фонда бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"