Муқимий-Бунёдкор чорраҳаси 23 февралга қадар ёпилади

Муқимий-Бунёдкор чорраҳаси 23 февралга қадар ёпилади

Тошкентда Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 11−23 февраль кунлари йўл ўтказувчи қурилиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади. Бу ҳақда Sof.uz хабар қилмоқда.

Ҳайдовчилардан кўрсатилган муддатда шаҳарнинг бошқа кўчаларидан фойдаланиш илтимос қилинди. Жамоат транспорти маршрутларининг ўзгариши кутилмоқда. Қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

Олти қаторли 900 метр узунликдаги, баландлиги 6 метр бўлган йўл ўтказувчи Наврўз байрамига (21 март) очилиши режалаштирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.