Муқимий–Бунёдкор чорраҳасининг очилиш муддати яна 10 кунга кечиктирилди

Муқимий–Бунёдкор чорраҳасининг очилиш муддати яна 10 кунга кечиктирилди

Пойтахтимизнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан 11 февралда ёпилган чорраҳа очилиши 23 февралга режалаштирилган эди. Бироқ ўтган ҳафтада «Тошшаҳартрансхизмат» йўл очилиши 1 мартга кўчирилганини маълум қилганди.

Sof.uz‘нинг ёзишича, Муқимий–Бунёдкор чорраҳасининг очилиши яна бироз муддатга узайтирилди, йўл транспорт ҳаракати учун 10 март куни очилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, ҳайдовчилардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишларини сўрайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.