Муқимий кўчасидаги камчилик бартараф этилди

Муқимий кўчасидаги камчилик бартараф этилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари Тошкент шаҳрининг Муқимий кўчасида олиб борилган қурилиш ва реконструкция ишларидан сўнг, автомобиль йўлларига пиёдалар ўтиши учун ётиқ чизиқлар чизилгани, бироқ пиёдаларга ажратилган йўлакка ўтиб олишга шароит яратилмагани, яъни тўсиқлар ўрнатилгани ҳақида хабар қолдириб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган эди.

Qalampir.uz‘нинг ёзишича, суратларда ўз аксини топган бу ҳолат бартараф этилган. Пиёдалар йўлни кесиб ўтишини англатадиган чизиқлар ва пиёдалар учун ажратилган йўлак ўртасидаги тўсиқ олиб ташланган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари камчилик бартараф этилганини маълум қилиб, унинг суратини ҳам интернет фойдаланувчилари билан бўлишдилар.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.