Мустақиллик куни арафасида поездларга 50 фоиз чегирма эълон қилинди

Мустақиллик куни арафасида поездларга 50 фоиз чегирма эълон қилинди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Мустақиллик куни арафасида Afrosiyob ва бошқа поездларга чипталар 50 фоиз чегирма билан сотилишини эълон қилди. 

Компания маълумотига кўра, 31 августдан 4 сентябрга қадар мамлакат ичидаги қатновлар, жумладан, Afrosiyob тезюрар поездлари учун йўлкира ҳақида одатий тарифдан 50 фоиз чегирма тақдим этилади.

Бу байрам кунлари юртимиз бўйлаб туристик саёҳатга чиқишни режалаштираётган ўзбекистонликларнинг сифатли хордиқ чиқаришлари учун қўшимча шароитлар яратади.

Чегирмалар бўйича қўшимча маълумотларни 1005 (маълумотномалар бюроси) телефон рақами орқали, қолаверса, ҳудудий темир йўллар маълумотномалар хизматлари телефон рақамлари орқали билиб олиш мумкин.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.